
Фото: «Myseldon»
Яқинда ХХР раиси Си Цзинпин билан телефонда мулоқот қилган АҚШ президенти Жо Байден унга саммит ўтказиш таклифини билдирганди. Бироқ салбий жавоб олди: аввал Вашингтон Пекин билан юмшоқроқ оҳангда гаплашсин. Бу ҳақда «Financial Times» ёзмоқда.
Телефондаги суҳбат бир ярим соатга чўзилган, дейилади хабарда. Байден боши берк кўчага кириб қолган АҚШ–Хитой муносабатларига чора топиш учун ХХР раисига юзма-юз учрашиб саммит ўтказишни таклиф қилди, аммо рад жавобини олди. Бундан америкалик қатор расмий шахслар «Пекин Вашингтон билан қаттиқ ўйинни давом эттириш истагида», деган хулосага келишган.
Ўз навбатида, Байден маъмурияти икки мамлакат етакчилари ўртасидаги телефон мулоқотини Хитойнинг жиддий ҳамкорликка шайлигини текшириш учун имконият дея баҳолади. Чунки шу пайтгача АҚШ ва ХХР вакиллари ўртасидаги дипломатик мулоқотлар айтарли натижа бермаганди.
«Financial Times»да чиққан хабарга Оқ уй ҳозирча муносабат билдирган эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар