14:41 / 15.09.2021
2 119

The Sun нашри: Мерилин Монро ўзга сайёраликлар туфайли ўлдирилган

The Sun нашри: Мерилин Монро ўзга сайёраликлар туфайли ўлдирилган
Фото: Legion Media
Британиялик ёзувчи Ник Редферн Мерилин Монронинг Марказий разведка бошқармаси ишларига аралашуви туфайли вафот этганини маълум қилди. Бу ҳақда у «Сирлар кундалиги: НУЖ фитнаси ва Мерилин Монронинг сирли ўлими» номли китобида ёзган.

Монро 1962 йил 5 августда 36 ёшида вафот этган бўлса-да, аммо унинг ўлими ҳақидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда. Расмий маълумотларга кўра, актриса уйқу дори сифатида қабул қилган барбитуратнинг ҳаддан ташқари дозаси туфайли вафот этган. Монронинг ўлимини ўз жонига қасд қилиш деб ҳисоблайдиганлар ҳам талайгина.

Фото: Wikimedia Commons
Аммо ёзувчининг ишонч билан таъкидлашича, Мерилин Жон Кеннеди айтган маълумот туфайли ўлдирилган. Унинг айтишича, АҚШ собиқ президенти актрисага ҳалокатга учраган НУЖлар ҳақидаги махфий маълумотларни айтган.

Унинг ўлими Марказий разведка бошқармаси томонидан уюштирилган, шундан кейингина ўзга сайёраликлар ҳақидаги маълумотларнинг тарқалиши тўхтаган. «Монро ҳалокатга учраган НУЖ (номаълум учар жисм)лар ва АҚШ ҳарбий базаларида сақланаётган ғайриоддий жасадлар ҳақидаги махфий маълумотлардан хабардор бўлган», деб иқтибос келтиради The Sun нашри.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » The Sun нашри: Мерилин Монро ўзга сайёраликлар туфайли ўлдирилган