20:44 / 15.09.2021
3 761

«Толибон» ичида сиёсий жанжал: Абдул Ғани Бародар Кобулдан кетиб қолгани айтилмоқда

«Толибон» ичида сиёсий жанжал: Абдул Ғани Бародар Кобулдан кетиб қолгани айтилмоқда
Aфғонистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Aбдул Ғани Барадар ҳукумат аъзолари билан жанжаллашиб қолиб Қандаҳорга жўнаб кетди. Бу ҳақда BBC Пашто сайти ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

«Толибон»нинг икки гуруҳи ўртасида отишма содир бўлгани ҳақида миш-мишлар бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда тарқалган. Тахминларга кўра, президент саройида Барадар ва миграция бўйича вазир Халил ар-Раҳмон Ҳаққоний тарафдорлари ўртасида қуролли тўқнашув юз берган.

Келишмовчилик янги ҳукумат таркиби борасида келиб чиққан. Бародар барча этник вакиллар ва аёлларни ҳокимиятга жалб этишни таклиф этган, лекин Покистон генерал Фаизий Ҳамид шахсан Кобулга келиб ҳукумат ишларига аралашган. Бу эса Бародарнинг ғазабини келтирган.

Аввалроқ интернетнинг афғон сегментида Бародарнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо толиблар бу хабарни инкор этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» ичида сиёсий жанжал: Абдул Ғани Бародар Кобулдан кетиб қолгани айтилмоқда