09:00 / 16.09.2021
2 524

Янги Зеландия аҳолиси мамлакат номини ўзгартиришни талаб қилмоқда

Янги Зеландия аҳолиси мамлакат номини ўзгартиришни талаб қилмоқда
Фото: «RNZ»
Янги Зеландия Маори маҳаллий партияси раҳбарлари мамлакатни «Аотеароа» деб ўзгартиришни талаб қилиб, петицияга имзо тўплашни бошладилар. Бу ҳақда RNZ радиоси хабар бермоқда.

Сиёсатчилар 2026 йилгача барча шаҳарларга маори номларини беришни талаб қилишган. Партия ҳамраислари Равири Вайтити ва Дебби Нгарева-Пакернинг сўзларига кўра, мамлакат расмийлари асл жой номларига эътибор бермайдилар ва бузиб кўрсатишади.

«Илгари маори тили бу мамлакатда биринчи ва расмий тил мақомини олган. Биз Полинезия мамлакатимиз, биз Аотеароамиз», — деган Вайтити.

«Мустамлака даврида анъанавий номлардан инглиз тилига ўтиш Янги Зеландиянинг туб аҳолиси орасида маори тили тарқалишининг камайишига олиб келди. 40 йил ичида мустамлакачилар бизни тилимиздан маҳрум қилишда муваффақият қозонишди. Биз бунинг таъсирини бугун ҳам ҳис қиляпмиз», — дея хулоса қилди сиёсатчи Нгарева-Пакер.

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн маори вакилларининг таклифини қўллаб-қувватламаган. У маори жой номларини қўшимча, бир-бирини алмаштирувчи сифатида ишлатишни таклиф қилган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, келажакда бу амалиётни кенгайтириш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги Зеландия аҳолиси мамлакат номини ўзгартиришни талаб қилмоқда