
Фото: РИА Новости
Гриппга қарши эмланганлар COVID-19нинг биринчи тўлқини пайтида коронавирусга чалиниш эҳтимоли 47, иккинчисида эса 50 фоизга камроқ бўлган.Бу Голлан диянинг Радбауд тадқиқот университети тиббиёт маркази олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар якунида маълум бўлди.
Тадқиқот натижалари ҳақида "medRxiv" порталида мақола эълон қилинди. Мутахассисларнинг фикрича, гриппга қарши эмлаш маълум даражада коронавирусдан ҳимоя қилади.
Пандемиянинг биринчи тўлқини пайти олимлар Голландиядаги шифохона ходимлари ўртасида тадқиқот олиб боришган. Унда COVID-19 билан касалланиш гриппга қарши эмланганларга қараганда анча паст қайд этилган. Хусусан, биринчи тўлқинда гриппга қарши эмланганлар орасида коронавирусга чалиниш хавфи эмланмаганларга қараганда 47 фоиз паст бўлган. Иккинчи тўлқинда бу кўрсаткичлар 50 фоизни ташкил этган.
Тадқиқот муаллифлари бунинг сабаби «тайёрланган» иммунитет таъсири бўлиши мумкин, деган хулосага келишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар