15:15 / 16.09.2021
2 932

«Толибон»нинг «йўқолиб қолган» лидерининг янги сурати эълон қилинди

«Толибон»нинг «йўқолиб қолган» лидерининг янги сурати эълон қилинди
«Толибон» ҳаракати сиёсий идорасининг йўқолиб қолгани айтилган раҳбари Абдул Ғани Бародарнинг янги фотосурати эълон қилинди. Бу ҳақда «Спутник Афғонистон» телеграм канали маълум қилди.

Аввалроқ, «Толибон» ҳукуматидаги бош вазир биринчи ўринбосари Бародар Афғонистоннинг янги вазирлар маҳкамаси таркиби бўйича жанжалдан кейин Кобулдан Қандаҳорга кетгани маълум бўлган.

Президентлик саройида Бародар ва миграция вазири Халил ар-Раҳмон Ҳаққоний ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлганлиги ҳақида маълумот бор.

«Спутник Афғонистон» маълумотига кўра, Бародар бутун «Толибон» ҳукуматига қарши. Етакчи ҳукуматда барча этник гуруҳларнинг вакили бўлишни хоҳлаган, бироқ Покистон босими туфайли бунга эриша олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон»нинг «йўқолиб қолган» лидерининг янги сурати эълон қилинди