22:11 / 18.09.2021
3 485

Пекин-Париж йўналишида учаётган самолёт бортида портлаш содир бўлди

Пекин-Париж йўналишида учаётган самолёт бортида портлаш содир бўлди
Пекиндан Парижга учаётган Boeing777 самолёти бортида портлаш юз берди. Бу ҳақда РЕН ТВ телеканали маълум қилди.
Маълумотларга кўра, самолёт Air France авиакомпаниясига тегишли. Воқеадан кейин самолёт парвозга кўтарилган аэропортига қайтган.

Таъкидланишича, ҳеч ким жабрланмаган. The Beijing Daily газетасининг ёзишича, портлаш овози салоннинг орқа қисмида пайдо бўлган. Шундан сўнг, салонда қора тутун тарқаган.

Авиакомпания ҳозирча ҳодиса ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган, фақат йўловчилар тез орада Парижга етказилишини маълум қилган.
Воқеа сабаблари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пекин-Париж йўналишида учаётган самолёт бортида портлаш содир бўлди