Фото: «Daily Mirror»
AҚШнинг Мэриленд штати фуқароси, саккиз марта буви бўлиш шарафи насиб этган Кэти Паттен қарийб бир соат жонсиз ётди ва қизи набирасини дунёга келтиришидан олдин тирилди. Бу ҳақда Daily Mirror хабар бермоқда.
Паттенга шифохонадан қўнғироқ қилиб, қизи Стейси Файфер фарзандли бўлаётганини хабар беришганида гольф ўйнаётганди. Aёл туғуруқ пайтида қизини қўллаб-қувватлаш учун шу заҳоти Файфернинг ёнига шошилди. Aммо шифохонага етиб келганидан сўнг кутилмаганда юрак хуружи юз берди.
Шифокорлар аёлни тез ёрдам бўлимига олиб кетишди. Паттенга сунъий нафас юборишди ва кислородли ниқоб тақишди. Шифокорларнинг хатти-ҳаракати керакли натижа бермади. Аёл 45 дақиқа клиник ўлим ҳолатида ётди — унинг юраги уришдан тўхтаганди.
Худди шу пайт Паттеннинг қизи шошилинч Кесар кесишга тайёргарлик кўраётганди. Файферни операция қилишдан олдин онаси бирдан ҳушига келди. Тирилган аёл қизининг хонасига шошилди ва кўп ўтмай набираси дунёга келди. Янги туғилган чақалоққа Aлора деб исм қўйишди.
«Менга яна бир имконият бергани учун миннатдорман. Энди энг яхши буви бўламан. Қайтиш — бу яшашга бўлган иккинчи имконият ва бу жуда катта масъулиятдир», — деди Паттен. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди