08:00 / 22.09.2021
5 268

Горбачёв нима учун СССРни парчалаб юборганини тан олди

Горбачёв нима учун СССРни парчалаб юборганини тан олди
Фото: «Journalchik.ru»
СССРнинг собиқ раҳбари Михаил Горбачёв иттифоқнинг қулаши учун жавобгарлик ҳиссидан воз кечмаслигини тан олди.

«Иттифоқни ислоҳ қилиш ва янгилаш зарур ва мумкин эди. Кеч бўлса-да, биз бу йўлни танладик. Агар бу жараённинг барча иштирокчилари ўз масъулиятини намоён қилсалар, мен ишонаманки, натижа бўлар эди: бизда кучли, чинакам суверен республикалар ва уларнинг умумий манфаатлари учун ҳаракат қиладиган кучли, самарали марказ бўлиши мумкин эди. Лекин биз бу муаммони ҳал қила олмадик. Мен ушбу жараёндаги айбларимни тан оламан», — дея таъкидлаган Горбачёв ўз интервьюсида.

«Айта оламанки, ҳамманинг олдида виждоним тоза. Мен Иттифоқни охиригача ҳимоя қилдим, сиёсий йўллар билан ҳаракат қилдим, — дейди Михаил Сергеевич. — Ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам уруш ҳаракатлари бошланиши хавфи туфайли зўрлик билан ҳаракат қилиш мумкин эмас.

Агар Россиянинг позицияси бўлмаганида, бошқа республикаларнинг айирмачилари ҳеч қачон Иттифоқни йўқ қилишга етарли кучга эга бўла олмас эдилар
», — дейди у.

Михаил Горбачёв сўзларига кўра, ҳатто август ойи тўнтаришидан кейин ҳам республикалар суверенитет ва мустақиллик декларациясини қабул қилиш натижасида иттифоқ конфедератив давлатини тузиш тўғрисида келишиб олиш мумкин эди. Ҳатто ушбу мақсадда шартнома лойиҳаси ҳам тайёрланганди.

«Одамлар ватанни йўқотаётганини тушунишмади. Ҳеч ким Иттифоқни ҳимоя қилиб чиқмади. Ўйлайманки, бундан муҳим хулоса чиқади: мамлакат тақдирига таъсир кўрсатадиган ҳолатларда масъулиятсизлик, популизм, арзон демагогия қабул қилиниши мумкин эмас», — дея қўшимча қилади сиёсатчи.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Горбачёв нима учун СССРни парчалаб юборганини тан олди
[/banner_pushhouse