12:36 / 22.09.2021
3 826

Перм университетида отишма уюштирган талабанинг оёғи кесиб ташланди

Перм университетида отишма уюштирган талабанинг оёғи кесиб ташланди
Темур Бекмансуров
Фото: ВК / «РБК»

Перм давлат университетида отишма содир этган талаба Тимур Бекмансуровнинг чап оёғи тиззасигача кесиб ташланди. Бу ҳақда Shot Telegram каналига таяниб Meduza хабар берди.

Бу маълумот «59.ru» нашрининг тиббий доиралардаги манбаси томонидан тасдиқланган. Унинг маълумотларига кўра, Бекмансуровнинг аҳволи ўта оғир бўлиб қолмоқда, у реанимация бўлимида сунъий нафас олдириш аппаратларига улаб қўйилган.

Mash аниқлик киритишича, Бекмансуровнинг жароҳатларидан бири сонида жойлашгани туфайли, унинг оёғини ампутация қилишга тўғри келган. Бундан ташқари, у ўпкасидан, жигаридан, ичагидан яраланган, сийдик йўлига зарар етган.

«Известия» манбасига кўра, тромблар ҳосил бўлгани туфайли оёқ кесиб ташланган.

Бекмансуров Перм давлат университетида содир этган отишма оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, яна 28 киши яраланди, уларнинг тўққиз нафари — оғир жароҳатлар олди. 21 сентябрь ҳолатига оғир аҳволда ётганлар етти кишини ташкил қилди.

Бекмансуров қўлга олиниш чоғида яраланди. Воқеа жойига етиб келган ЙПХ инспектори Константин Калинин унга қуролни ташлашни буюрди, аммо талаба ўқ узди, шундан кейин инспектор бунга жавобан ўт очди. Бекмансуровни қўлга олиш бўйича ҳаракатлари учун Калинин давлат мукофотига тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Перм университетида отишма уюштирган талабанинг оёғи кесиб ташланди