22:32 / 23.09.2021
2 837

Яшаш учун дунёдаги энг хавфсиз шаҳар маълум қилинди

Яшаш учун дунёдаги энг хавфсиз шаҳар маълум қилинди
Фото: Reuters
Халқаро тадқиқотчилар дунёнинг 60 та шаҳридаги жиноятчилик даражасини таҳлил қилиб, дунёдаги энга хавфсиз шаҳарлар рейтингини тузди.

Мутахассислар шаҳарларни рақамли маълумотлар хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, атроф-муҳит ва шахсий хавфсизлик каби мезонлар бўйича баҳолаган. Натижада The Economist Intelligence Unit экспертлари Дания пойтахти Копенгагенни энг хавфсиз шаҳар деб топди. Копенгаген йиллик ҳисоботда 100 баллдан 82,4 балл тўплади.

Дания пойтахти 2019 йилда рўйхатнинг саккизинчи ўринида турган бўлса, эндиликда у экологик хавфсизлик эвазига биринчи ўринга чиқиб олди. Шаҳарда шахсий хавфсизлик билан бир қаторда экологик хавфсизлик ҳам яхши йўлга қўйилган.

«Копенгагенни шундай хавфсиз шаҳарга айлантирувчи асосий омиллардан бири – жиноятчилик даражасининг пастлигидир, ҳозирда у сўнгги ўн йил ичидаги энг паст кўрсаткичда», — дейилади ҳисоботда.

Дания пойтахтидан кейинги ўринларда Канаданинг Торонто шаҳри (82,2 балл) ва Сингапур (80,7 балл) турибди. Энг хавфсиз шаҳарлар ўнталигидан Австралиядаги Сидней (80,1 балл), Япониядаги Токио (80 балл), Голландиядаги Амстердам (79,3 фоиз), Янги Зеландиядаги Веллингтон (79 фоиз), Гонконг (78,6 фоиз), Австралиядаги Мельбурн (78,6 фоиз) ва Швециядаги Стокгольм шаҳри (78 балл) жой олган.

Қайд этилишича, Сиднейда маълумотлар хавфсизлиги, Токиода соғлиқни сақлаш тизими яхши йўлга қўйилган. Гонконг инфратузилма хавфсизлиги, Копенгаген шахсий хавфсизлик бўйича етакчига айланди. Веллингтон эса экологик хавфсизлик борасида ҳаммадан олдинда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яшаш учун дунёдаги энг хавфсиз шаҳар маълум қилинди