07:00 / 24.09.2021
2 329

БМТ Хавфсизлик Кенгаши «Толибон» бўйича позициясини белгилаб олди

БМТ Хавфсизлик Кенгаши «Толибон» бўйича позициясини белгилаб олди
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси Афғонистонда ҳокимиятнинг «Толибон» томонидан эгалланиши бўйича умумий позициясини белгилаб олди.

Халқаро ташкилот раҳбари Антониу Гутерришнинг айтишича, АҚШ, Британия, Франция, Россия ва Хитой “Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик бўлишини, у ерда гуманитар ёрдамлар муаммосиз ва таҳқирлашларсиз тарқатилишини истайди”. Бундан ташқари, мазкур давлатларнинг мақсади “Афғонистонда хотин-қизлар ҳуқуқларининг таъминланиши ва Афғонистоннинг террорчиликнинг таянчига айланмаслиги” эканлиги қайд этилди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари толиблардан “аҳолининг барча қатламлари вакилларидан иборат ҳукумат тузишни” истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни БМТ Бош Ассамблеяси доирасида АҚШ, Британия, Франция, Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Афғонистондаги вазиятга бағишланган йиғилишнинг ташаббускори Британия бўлди.

Айтиш керакки, август ойида Хитой ва Россия Афғонистонда ҳокимиятнинг толиблар томонидан эгалланишини қораловчи БМТ резолюциясини қўллаб-қувватламаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ Хавфсизлик Кенгаши «Толибон» бўйича позициясини белгилаб олди