Фото: Getty Images
Таниқли бизнесмен, Tesla ва SpaceX компанияси асосчиси Илон Маск қаллиғи — қўшиқчи Граймс (ҳақиқий исми Клэр Элис Буше) билан ажрашди. Миллиардер кенжа ўғлининг онаси билан эндиликда бирга эмаслигини шахсан тасдиқлаган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
«Биз қисман ажрашдик, аммо олдингидек бир-биримизни яхши кўрамиз, тез-тез кўришиб турамиз ва яхши муносабатдамиз», — дейди Маск.
Унинг сўзларига кўра, Маск Техасда ишлаб, тез-тез хорижий сафарларни амалга оширмоқда, Граймс эса Лос-Анжелесда яшаяпти.
Эслатиб ўтамиз, жуфтлик ҳақида биринчи бор 2018 йилнинг майида хабарлар тарқалган эди. Орадан икки йил ўтгач, улар ўғилли бўлди ва унга X Æ A-Xii дея исм қўйди. Граймснинг сўзларига кўра, мазкур исмдаги Х — номаълум ўзгарувчи, Æ — Граймснинг айтишича, бу белги элфлар тилида сунъий онг маъносини беради, шу билан бирга, севги сўзи ҳам шундай ёзилади, А-12 — жуфтликнинг севимли самолёти — Lockheed А-12 ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади