08:30 / 26.09.2021
1 675

Бангладеш роҳинжалар масаласида халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради

Бангладеш роҳинжалар масаласида халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради
Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина Мьянманинг Аракан штатилик мусулмон роҳинжаларин ватанига қайтариш зарурлигини таъкидлади, дея хабар бермоқда «Анадолу».

Бош вазир қочқинларнинг Мьянмага хавфсиз шаклда қайтариш учун халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради. Унинг сўзларига кўра, қарийб 1,2 миллион қочқин роҳинжанинг таъминоти Бангладешга оғирлик қиляпти.

«Сўнгги тўрт йил давомида халқаро ҳамжамиятнинг ёрдамидан умид қилдик, бироқ чақириқларимиз эътиборга олинмади», – деди Шайх Ҳасина.

Шунингдек, у араканлик қочқинлар масаласининг ҳал этилмаганлиги коллектив хавфсизлик учун таҳдид эканлигини ва минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши мумкинлигини таъкидлади. Бангладеш бош вазири роҳинжаларга нисбатан ваҳшийликлар содир этганлар албатта жазоланиши зарурлигини, бундай жиноятлар ҳеч қачон жавобсиз қолмаслиги кераклигини ҳам айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, мусулмон роҳинжалар Мьянмадаги зулмлар ва шафқатсизликлар туфайли қўшни Бангладешга қочиб ўтган. БМТ роҳинжалар масаласида Мьянмани этник тозалашда айблаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бангладеш роҳинжалар масаласида халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради