Толиблар Тожикистон билан чегарадаги Тахор вилоятига минглаб махсус хизмат жангчиларини юборди. Бу ҳақда радикал ҳаракат вакили Забиуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.
“Ўнлаб Ислом амирлиги махсус хизмат бўлинмалари () Тахорда жойлаштирилди... ўн минглаб махсус хизматчилар жойлаштирилди”, - дея ёзган Мужоҳид Twitterʼда. Унинг сўзларига кўра, бундай чора хавфсизлик таҳдидини бартараф этишга қаратилган.
Афғонистондаги вазият
Август ойи бошида толиблар Афғонистон ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштирган эдилар, 15 август куни улар Кобулга кириб боришди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилишди. Август ойининг охирги икки ҳафтасида америка ҳарбийлари қўриғида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб мамлакатлари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг оммавий эвакуацияси амалга оширилди.
31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этишди, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик фаолиятига чек қўйилди. 6 сентябрь куни толиблар жанглардан сўнг 34 афғон вилоятининг энг сўнггиси - Панжшер улар назоратига ўтгани ҳақида баёнот берди.
Эртаси куни Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди. “Толибон”нинг биринчи ҳукмронлиги вақтида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва 2001 йилдан буён БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади