Нижневартовскда (Ханти-Манси автоном округи) Баҳриддин Азимов исмли муҳожир рафиқасининг танасини очишга мажбур қилган шифокорни калтаклаган.
«Умуман олганда, мен илгари ҳижобли беморлар билан ишлаганман, мен учун одатдан ташқари нарса эмас. Текширув учун мен ундан қўлларини, оёқларини ва қорнини кўрсатишини сўрадим. У ҳар бирига 10 сантиметр яланғоч бўлиши керак эди. 30 дақиқадан сўнг, унинг эри “сен аёлларнинг қоринларига қарашни ёқтирасанми?” деб қичқириб, кабинетимга кирди”, деган калтакланган шифокор.
Шифокорни калтаклаган тожикистонлик мигрантнинг исми Баҳриддин Азимов, у 29 ёшда. Унинг айтишича, шифокор Жирноклеев унинг рафиқасига клиникада аёл дерматолог йўқлигини айтган. Бемор текширувдан бош тортмоқчи бўлган, аммо шифокор сертификатсиз ишда муаммоларга дуч келишини айтиб, уни ечинишга мажбур қилган. Сўнг “шундай чиройли баданни қопнинг ичида бошқалардан яшириб юриш керак эмас”, деган. Азимов бундай сўзларни ҳақорат деб билган ва ўзини тута олмаган.
Ҳодиса юзасидан «Зўравонлик билан безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, материаллар милициядан тергов қўмитасига ўтказилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди