16:30 / 28.09.2021
2 583

«Толибон» Афғонистонни қандай асосда бошқариши маълум қилинди

«Толибон» Афғонистонни қандай асосда бошқариши маълум қилинди
Афғонистонда мамлакатнинг охирги монархи — Зоҳиршоҳ даврининг конституцияси қўлланилади, фақат шариатга зид бўлган қоидалар бундан мустасно. Бу ҳақда Адлия вазирлиги бошлиғи Абдул Ҳаким Шариага асосланиб РИА Новости маълум қилди.

Адлия вазирлигининг баёнотига кўра, муваққат вазир Афғонистондаги Хитой элчиси билан учрашувда Афғонистон охирги шоҳ даврида мамлакатда амалда бўлган конституцияни ишлатишини, фақат шариат қоидаларига зид бўлган қоидалар бундан мустасно бўлишини айтган.

Аввалроқ, Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид РИА Новости агентлигига берган интервюсида мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» ҳаракати келаси йили янги конституцияни ишлаб чиқиш бўйича комиссия тузишни режалаштираётганини айтганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Афғонистонни қандай асосда бошқариши маълум қилинди