Ленинград вилоятида пенсионер аёлни 500 минг рублга чув туширган чет эл фуқаролари қўлга олинди.
"Россия Ички ишлар вазирлиги Ленинград вилояти бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари қўшни давлатлардан бирининг фуқароси бўлган 27 ёшдан 35 ёшгача бўлган фуқароларни қўлга олишди”, - дейилган хабарда. Улар аёлдан дача томини таъмирлаш учун пул олиб, ишни бажармасдан қочиб кетишди.
Мигрантлар аёлга Волховский тумани Глинка қишлоғидаги дача томини таъмирлашни таклиф қилишган ва 500 минг рубл миқдоридаги аванс тўловини олишган. Шундан сўнг улар ғойиб бўлди. Аёл полицияга мурожаат қилди. Терговчилар Жиноят кодексининг 159 -моддаси 3 -қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатишди.
“Фирибгарлар аёлни алдагандан сўнг қўлга тушишдан қўрқиб, дарҳол ўз ватанларига жўнаб кетишди. Бироқ бироз кутиб, жиноий фаолиятини давом эттириш учун яна Россияга қайтиб келишди”, - дейилган хабарда.
Ҳозирда уч нафарига нисбатан “яшаш жойини тарк этмаслик ва муносиб хулқ атворда бўлиш" тилхат шаклида эҳтиёт чораси қўлланилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди