Фото: ria.ru
Шимолий Корея «Хвасон-8» деб номланган янги гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилди. Бунга қадар Пхеньянда бу турдаги қурол йўқ эди.
Синовлар 28 сентябрь куни эрталаб Чаган провинциясида бўлиб ўтган, деб ёзади Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги хабарига таяниб.
Марказий телеграф агентлиги хабарида «Хвасон-8» ракетаси «стратегик қурол» деб номланган, бу унинг ядровий зарядга эга эканини англатиши мумкин, деб ёзади BBC News.
КХДР вакиллари ракетани «энг муҳим бешта» янги қурол тизимларидан бири деб атаган. Бундай тизимлар ҳақида Шимолий Кореянинг 2021 йил январь ойида қабул қилинган беш йиллик ҳарбий режасида тилга олинган.
28 сентябрь куни Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР Япон денгизи томон камида битта ракета учирганини маълум қилди. Kyodo манбаларига кўра, бу қисқа масофали баллистик ракета бўлган.
Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлигининг истиқболли тадқиқот лойиҳалари бошқармаси гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида маълум қилганди. Парвоз пайтида ракета тезлиги товуш тезлигидан беш баравар юқори бўлган.
Маълумот учун: Гипертовушли ракета — одатий ракеталарга қараганда анча тезроқ ва бошқариш осонроқ, бу эса уларнинг ракеталарга қарши мудофаа тизимлари томонидан тутиб олинишини қийинлаштиради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?