Фото: Reuters
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШнинг мулоқот ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Вашингтон Пхеньяндан “дипломатик ҳамкорлик ва ҳеч қандай шартларсиз мулоқотни” талаб қилмоқда. Бироқ Ким Чен Иннинг таъкидлашича, бу “АҚШнинг халқаро ҳамжамиятни алдаш ва ўз душманона ҳаракатларини яшириши учун кўзни шамғалат қилишидан бўлак нарса эмас”.
Шимолий Корея раҳбарининг айтишича, мулоқот ҳақидаги таклиф АҚШнинг аввалги маъмуриятлари олиб борган душманона сиёсатнинг давоми ҳисобланади.
“АҚШда ҳокимият тепасига янги маъмурият келганидан кейин ўтган охирги 8 ой АҚШнинг бизга нисбатан ҳарбий таҳдиди ва душманона сиёсати ҳеч қанча ўзгармаганини кўрсатди”, деб айтган Ким Чен Ин.
Аввалроқ у АҚШни Шимолий Кореянинг бош душмани деб атаган. Унинг таъкидлашича, Вашингтоннинг Пхеньянга нисбатан сиёсати АҚШ маъмуриятидаги раҳбарлик лавозимларини ким эгаллашидан қатъи назар ўзгармайди.
Шимолий Корея етакчисининг айтишича, Вашингтон ўз “душманона ниятлари”дан қайтгачгина, Пхеньян билан муносабатларни яхшилаши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?