18:53 / 30.09.2021
2 360

McDonald’s Францияда оддий ичимлик сувининг ярим литрини 2,3 евродан сотишни бошлади

McDonald’s Францияда оддий ичимлик сувининг ярим литрини 2,3 евродан сотишни бошлади
Фото: Legion Media
Францияда McDonald’s тезкор овқатланиш ресторанлар тармоғи идишдаги сувларни сотишни тўхтатди. Компания Evian ва Badoit минерал сувларини етказиб бериш билан шуғулланувчи Danone корхонаси билан кўп йиллик битимини бузиб, ўзининг Eau by McDo бренди остида сув сотишни йўлга қўйди, деб хабар беради Esquire.

Эндиликда McDonalds’да сув картон идишларда сотилмоқда — 250 миллилитри 1,7 ва 500 миллилитри 2,3 евродан. «McDonalds’нинг Франциядаги ресторанлари орқали ўртача 750 миллион шиша сув сотилган. Қароримиз 1000 тоннадан ортиқ пластикни тежаш имконини беради», — дейилади компания баёнотида.

Бироқ France Info’нинг аниқлашича, эндиликда ресторанлар тармоғи орқали минерал сув ўрнига бир неча бор фильтрдан ўтказилган «кран»дан чиқувчи сувлар сотилмоқда. Париж мэрининг сув таъминотига масъул бўлган ўринбосари Дан Лер ўзининг Twitter’даги саҳифасига Парижда ичимлик сувининг бир литри 7 евро эмас, 0,003 евро туришини ёзиб қолдирган. «Ҳисоб-китоблар нотўғри», — дейди Лер.

McDonald’s вакилларининг маълум қилишича, мижозларнинг 90 фоизи сотилаётган сувлардан норози эмас. Компания маълумотларига кўра, сотилаётган сувнинг таннархи бозордан топиш мумкин бўлган идишдаги сувларнинг айримларидан қиммат. Айнан ушбу сувдан ресторанлар тармоғининг ошпазлари фойдаланади. Шунингдек, McDonald’s мижозларга 99,99 фоизли тозаланган сувларни тақдим этиш учун инвестиция кераклигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » McDonald’s Францияда оддий ичимлик сувининг ярим литрини 2,3 евродан сотишни бошлади