Фото: BBC
Афғонистоннинг Забул вилоятида ИШИД террорчиларига қарши курашда «Толибон»нинг камида 17 нафар аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kobul News телеканалига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
ОАВ маълумотларига кўра, ИШИД жангарилари пистирма уюштирган, тўқнашувда улардан уч киши ҳалок бўлган.
«Хама Пресс» хабар беришича, «Толибон» кетма-кет портлашлар ва қуролли ҳужумлар туфайли Нангарҳор вилоятида, шунингдек, вилоят пойтахтида ИШИД жангариларига қарши операция бошланганини эълон қилган. ИШИДнинг Хуросондаги бўлинмаси ушбу ҳодисаларнинг бир қисми учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
26 августда Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида камида 170 киши ҳалок бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси ўз зиммасига олди: бўлим Афғонистонда расман 2015 йилнинг бошида «Вилояти Хуросон» номи билан пайдо бўлган.
АҚШ президенти аэропорт яқинида ҳужум уюштирган одамлар қидириб топилиши ва бунга жавоб беришини айтди. «Биз кечирмаймиз ва унутмаймиз. Биз сизни қидириб топамиз ва жавоб беришга мажбур қиламиз», — деди Байден. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди