Афғонистонда 400 та жангчи ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда

Афғонистонда 400 та жангчи ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда
Фото: «Tj.sputniknews.ru»
«Толибон» ҳаракати мамлакат жанубида жойлашган Забул вилоятида ҳарбий тайёргарлик маркази очилганини эълон қилди. Бу ҳақда ҳаракат ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилган.

«Забул вилоятида ҳарбий тайёргарлик маркази очилди. Афғонистон Ислом Амирлигидан 400 та жангчи биринчи тайёрлов ўқув машқларига қабул қилинди», — дейилади ҳаракатнинг Твиттерда жойлаштирилган баёнотида.

Аввалроқ, Афғонистонда мамлакатнинг охирги монархи — Зоҳиршоҳ даврининг конституцияси қўлланилиши ҳақида маълум қилган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар