Фото: AP
Америкалик ҳарбийлар Афғонистонда ташлаб кетган қурол ва ҳарбий техниканинг умумий нархи 85 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Россиянинг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев маълум қилди.
“Очиғини айтганда, ушбу рақам — 85 млрд доллар ваҳималидир. Ўйлаб кўринг: 22 мингта зирҳли автомобил, 358 мингта автомат, 176 та артиллерия қурилмаси, 8 мингта юк машинаси, транспорт самолётлари, юздан ортиқ вертолётлар – жангариларни бошдан оёқ қуроллантиришди”, деб айтган мутахассис.
Шугаев АҚШ қўшинларининг Афғонистондан шошмашошарлик билан олиб чиқилишига изоҳ бериб, “бундан баттарроқ сценарийни ўйлаб топиш мушкул бўлса керак”, деб айтган.
“Америкалик ҳамкорларнинг ишончлилиги вақт синовидан ўта олмади. Бундай ҳолатларда “ўз оёғига ўзи ўқ узди”, дейилади”, деб таъкидлаб ўтган Шугаев.
АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда 2001 йил кузидан бери қолган. Бу вақт ичида 2400 америкалик ҳарбий ҳалок бўлган, ҳарбий амалиётга 1 трлн доллардан кўпроқ пул сарфланган.
Август охирида Кобул аэропортидан АҚШнинг охирги самолёти учиб кетганди. Америкалик ҳарбийлар Афғонистондан кетиш олдидан эвакуация қилишнинг имкони бўлмаган ҳарбий техникани яроқсиз ҳолга келтиришга уринишган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?