22:24 / 01.10.2021
1 885

Америкалик тадбиркор: Инқироз — бой бўлиш учун ажойиб фурсат

Америкалик тадбиркор: Инқироз — бой бўлиш учун ажойиб фурсат
Aмерикалик тадбиркор, «Бой ота, камбағал ота» бестселлери муаллифи Роберт Кийосаки бутун бозор, жумладан, биткоин, олтин ва кумуш октябрь ойида жиддий инқирозга учрашини маълум қилди.

Бу ҳақда у Kitco News нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган. Кийосаки ушбу инқирозга олиб келган иқтисодий омилларни тушунтириб берди ва бозорнинг галдаги таназзули оғирлигини таъкидлади.

«Бизнинг бунчалик катта қарзимиз бўлмаган. Қарз — энг катта муаммо, унинг ЯИМга нисбати синхронлаштирилмаган. Шу боис, қачонки масала охирига бориб етса ва ҳаммаси инқирозга учраса, айнан ўшанда олтин, кумуш ва биткоинни кўпроқ сотиб олмоқчиман», — деди тадбиркор ўз интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолат олтин, кумуш ва биткоин захираларини камайтириб юборади.
«Яхши хабар шундаки, инқироз — бой бўлиш учун ажойиб фурсат, шу боис бунга умид-ишонч билан қараяпман», — деди Кийосаки.

Кийосаки AҚШ фонд бозори қулаши ҳақидаги огоҳлантиришлари билан бирга сармоявий маслаҳатларини ҳам беради — ўз позициянгизни олтин, кумуш ва биткоинларда ушлаб туринг, савдо учун нақд пул ишлатинг.

«Нақд пул операцияларини бозор инқирозидан кейин амалга оширган маъқул. Биткоин, олтин ва кумуш сотмайман, бироқ фонд бозори инқирозидан кейин бутун умримга етадиган жуда кўп нақд пулим бўлади», — дейди Роберт.

У, шунингдек, кўчмас мулк бозори қимматли қоғозлар бозори билан бирга инқирозга учрашини айтди ва бу ҳодисани «картадан ясалган уй»га қиёслади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик тадбиркор: Инқироз — бой бўлиш учун ажойиб фурсат