Бир жуфт тўнғиз Барселонадаги боғда Милан исмли саккиз ёшли ўғли билан сайр қилиб юрган таниқли қўшиқчи Шакиранинг сумкасини олиб қочди. Бу ҳақда қўшиқчи ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилган, деб ёзади Esquire.
Шакира ижтимоий тармоқ орқали ҳайвон томонидан йиртиб ташланган рюкзакни намойиш этган. «Боғда менга ҳужум қилган икки тўнғиз сумкамни қай аҳволга солганини кўринглар. Улар сумкани телефоним билан бирга ўрмонга олиб кетди. Улар барчасини дабдала қилди», — дейди Шакира.
Шундан сўнг қўшиқчи ўғлига мурожаат қилган: «Милан, тўғрисини айт. Онанг тўнғизга қандай қаршилик кўрсатганини гапириб бер».
Шакира Барселонада сўнгги йилларда пайдо бўлган ёввойи тўнғизларнинг кўплаб жабрланувчиларидан бирига айланди. 2016 йилда испан полицияси тўнғизларнинг итлар, мушук ва автомобилларга ҳужуми билан боғлиқ 1187 та чақирувни рўйхатга олган.
Ҳозирда Европадаги тўнғизлар сони 10 миллиондан ошади. Йирик шаҳарларда яшайдиган ушбу ҳайвонлар инсонлар томонидан ташланган чиқиндилар билан озиқланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди