Фото: Council of Europe
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний Польшанинг Казимир Пулавский номли фонди томонидан таъсис этилган «Озодлик рицари» мукофоти лауреатига айланди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
«Озодлик рицари» мукофоти 2005 йилдан буён «бутун дунёда демократия, эркинлик ва тенглик тараққиётига катта ҳисса қўшган» кишиларга берилади. Илгари, ушбу мукофотга лойиқ топилган ягона россиялик Михаил Ходорковский эди.
Тақдирлаш маросими 5 октябрь куни Варшавада бўлиб ўтади. «Ив Роше» иши бўйича колонияда жазо ўтаётган Навальнийнинг ўрнига мукофотни унинг сафдошлари Владимир Милов ва Леонид Волков қабул қилади.
Маълумот учун Казимир Пулавский фонди Польшанинг ташқи сиёсат ва халқаро хавфсизлик масалаларига ихтисослашган таҳлил маркази. Фонд XVIII асрда фидойилик кўрсатган польшалик генерал Казимир Пулавский номи билан аталади. Фонд таркибида 60 нафар эксперт бор, уларнинг асосий тадқиқот йўналишлари Россия ва посцовет ҳудудидир. Ҳар йили фонд Варшава Хавфсизлик форумини ўтказади, унда Европа Иттифоқи ва НАТО мамлакатлари вакиллари иштирок этади.
Шу йилнинг бошида Алексей Навальний Борис Немсов номидаги фонд мукофотига (у мукофот пулни сиёсий маҳбусларнинг оиласига топширган) ва Женева Инсон ҳуқуқлари форуми мукофотига лауреат бўлганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди