Украина президенти Владимир Зеленский Грузиянинг собиқ президенти, Украина фуқароси Михаил Саакашвили Грузияда ушлангани ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирган ва Тбилисидан бунга изоҳ беришни талаб қилган. Бу ҳақда Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров маълум қилди.
“Украина ислоҳотлар миллий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Михаил Саакашвилининг ушлангани ҳақидаги хабарлар ортидан эътиборлик билан кузатмоқдамиз. Президент Владимир Зеленский бу хабарлардан ва Грузияда вазиятнинг кейинги ривожи борасида берилаётган баёнотлар оҳангидан хавотирда”, деб ёзган Никифоров фейсбукда.
“Украина ўз фуқаросига нисбатан бундай хатти-ҳаракатнинг сабаби ва барча тафсилотлари тушунтирилиши юзасидан Грузияга мурожаат қилади”, деб қўшимча қилган Зеленскийнинг матбуот котиби.
Унинг таъкидлашича, Украинанинг Грузиядаги элчихонаси Саакашвили ушлангани ҳақида расмий маълумот олмаган, бироқ консуллар унга зарур ёрдам бериш бўйича тараддудни бошлашган.
1 октябрда Саакашвили Грузияга қайтганини ва Батумида эканини маълум қилган. У ватанида ўзига қамоқ жазоси хавф солаётганини била туриб бунга борган.
Шу кун кечки пайт Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Саакашвили ушланиб, турмага етказилганини маълум қилган. Грузия телеканаллари сиёсатчи қўлига кишан тақилган ҳолда олиб кетилаётгани видеолавҳаларини намойиш қилган. Саакашвили ҳибсга олинишидан олдин “охиригача курашганини” айтган.
“Пирвели” телеканалининг таъкидлашича, Грузиянинг собиқ президенти Тбилиси яқинидаги Рустави шаҳрида жойлашган турмага етказилган. Унга бир қатор жиноий ишлар бўйича 9 йилгача қамоқ жазоси хавф солмоқда.
Саакашвилининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларида унинг ҳибсга олинишидан олдин ёзилган видеомурожаати пайдо бўлган. Сиёсатчи унда ҳибсга олиниши мумкинлигини айтган ва барча тарафдорларини сайловларга боришга чақирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди