
Қирғизистон президенти Садир Жапаров шахсий уйини мамлакат аҳолисининг маълум қисмида уй-жой шароитини яхшилаш мақсадида муҳтожларга топширди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари шу тариқа бойларни ўрнак олишга чақирган. У эҳтиёжмандларга топширган уйда оиласи билан беш йил яшаган. Мазкур икки қаватли уй Садир Жапаров томонидан давлат ипотека компаниясига берилган. Шу тариқа уй тез орада кимошди савдосига қўйилади ва ундан тушган маблағ уй-жойга муҳтож бўлган ўн оилага квартиралар беришга сарфланади.
«Биз молиявий имкониятларга эга бўлган Қирғизистон фуқароларини уй-жойга муҳтож бўлганларга ёрдам беришга чақирмоқчимиз. Ҳамма билади: республиканинг кўплаб аҳолиси тирикчилик қилиш учун чет элга пул топиш учун кетади. Касбидан қатъи назар, барча фуқаролар учун уй-жойни арзон қилишимиз керак», — деган Садир Жапаров.
Шунингдек, у Қирғизистонда уй-жой муаммосини ҳал қилиш йўлларидан бири коррупцияга қарши кураш бўлиши мумкинлиги айтган. Эҳтиёжмандларга қонунбузарликда айбдор деб топилган амалдорлардан мусодара қилинган кўчмас мулк ҳисобидан ёрдам кўрсатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар