14:25 / 02.10.2021
2 221

Машҳур кумирига ўхшаш учун минглаб доллар сарфлаган мухлислар (фото)

Машҳур кумирига ўхшаш учун минглаб доллар сарфлаган мухлислар (фото)
Жаҳон юлдузларининг миллионлаб мухлислари бўлиши табиий. Уларнинг орасида шу қадар ашаддийлари борки, улар фақат мухлислик қилибгина қолмай, ўзи ҳам юлдузларга ўхшашга ҳаракат қилади. Бунинг учун амалга оширилиши керак бўлган жарроҳлик амалиётига минг долларлаб пул сарфлайди. Лекин натижа кутилганидекми ёки йўқлигига ўзингиз гувоҳи бўлинг.

Надя Сулаймон ва Анжелина Жоли

Фото: Pinterest
Надя Сулейман Анжелина Жолининг энг машҳур мухлисларидан бири. Америкалик мухлиса нафақат юлдузнинг кўринишига, балки унинг ҳаётига тақлид қилишни хоҳлайди. Пластик жарроҳлик Надя учун етарли бўлмади. У ҳам актрисага ўхшаб кўп фарзандли она бўлишга қарор қилди. Фарқи актриса болаларни асраб олган бўлса, Надя уларни ўзи дунёга келтирди! Надянинг 14 нафар фарзанди бор ва улардан 8 таси эгизак.

Миранда Керр ва Хонг Юх Рюм

Фото: «topnews.ru»
Яна шундай ҳолатлардан бири кореялик Хонг Юх Рюм билан содир бўлган. «Миранда Керр бўлиб уйғонишни истайман», – бу сўзлар билан қиз пластик жарроҳликни ўтказишга қарор қилди. Мирандага ўхшаш учун Хонг юзи, бурун шакли, кўзлари ва лабларини тубдан ўзгартирди, сочини ҳам худди актрисаники каби турмаклашни ўрганди.

Клер Лисон ва Ким Кардашьян

Фото: Pinterest
Клер Лисон Ким Кардашьяннинг энг содиқ мухлисидир. Мактабда у ўзининг ғайритабиий кўринишини танқид қилган синфдошларининг масхаралашларидан азоб чекди. Кейин Клер барчасини тугатишга қарор қилди: у 50 000 доллар пулни пластик ва косметик муолажаларга сарфлади ва кумирига ўхшашга ҳаракат қилди.

Мила Синанаж ва Ким Кардашьян

Фото: Pinterest
Мила ҳам Кардашьяннинг навбатдаги ашаддий мухлисаси. У Кимга ўхшаши учун 30 000 доллар маблағ сарфлаган. Мила ҳамон шоу-бизнес маликасига тақдид қилишда давом этмоқда. Шунингдек, у Кимнинг собиқ турмуш ўртоғи Крис Хемфрис билан ҳам учрашган.

Леди Гага ва Донна Мария Трего

Фото: Pinterest
Британиялик Донна Мария Трего Ладй Гага билан ташқи ўхшашликка эришиш учун 100 000 доллардан кўпроқ маблағ сарфлади. Донна Мария ҳамон пластик жарроҳлик амалиётини давом эттирмоқда ва эксантрик юлдузнинг эгизаги бўлишни орзу қилади.

Керолин Андерсон ва Памела Андерсон

Фото: Pinterest
Керолин ҳам Памеланинг ашаддий мухлисаси. У актрисага ўхшаш учун 30 000 доллар сарфлади. У қоматини пластик операция қилдириш билан бирга, макияжда ҳам актрисага тақлид қилади, ҳаттоки Памелага ўхшаб гапиришга ҳам ҳаракат қилмоқда.

Эшли Хорн ва Линдси Лохан

Фото: Pinterest
Ҳа, Линдси Лохан каби бўлишни истаганлар ҳам бор! Лекин буниси бошқаларникига ўхшамайди. Биринчидан, Эшли Хорн Линдсининг синглиси ҳисобланади. Эшли ўзини Линдсига қараганда анча чиройли ва жозибали деб билади. У ҳолда нима учун Эшли пластика ва муолажаларга 30 000 доллар сарфлади? Маълумотларга кўра, Эшли отасининг эътиборини жалб қилиш учун «ҳаракат қилмоқда».

Микки Жей ва Майкл Жексон

Фото: «Домашний очаг»
Микки Жей уч фарзанднинг намунали онаси, лекин у Майкл Жексоннинг эгизаги сифатида ишлайди. Микки поп қиролига ўхшаш учун 15 000 доллар сарфлаган ва бу ўхшашлик унга йилига 250 000 доллар келтиради.

Дебора Девенпорт ва Кейт Уинслет

Фото: «Домашний очаг»
Америкалик Дебора Девенпорт «Титаник» фильми бош қаҳрамони Кейт Уинслетга ўхшаш учун 15 000 доллар сарфлади. У елка, бўйин, кўзи ва пешонасида жарроҳлик амалиётини ўтказди. Пластик жарроҳликдан сўнг Дебора натижадан мамнун.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур кумирига ўхшаш учун минглаб доллар сарфлаган мухлислар (фото)