
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ўз адвокатлари орқали Флорида штати федерал судига Twitter ижтимоий тармоғидаги аккаунтини тўлиқ тикланмагунига қадар вақтинча блокдан чиқаришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, мурожаатда Twitter АҚШда «очиқ демократик дебатлар учун беқиёс ва хавфли даражадаги ҳокимиятга эга»лиги айтилган.
Трампнинг Twitter аккаунтида 88 млн обуначи бор эди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқ Трампнинг шахсий аккаунтини блоклаб қўйганди. Бу 6 январда унинг тарафдорлари АҚШ конгресси биносини эгаллаб олишга уринганидан сўнг юз берганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.