
Фото: toptj.com
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Хатлон вилояти Фархор тумани аҳолисини огоҳликка чақирди. Бу ҳақда «Ховар» АА хабар берди.
Мамлакат президенти Фархор тумани Афғонистон ҳудуди билан чегарадошлигини эслатган.
«Тахминларга кўра, Афғонистондаги вазият мураккаблигича қолаверади», деган у.
Таъкидланишича, республика ҳукумати аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва давлат чегарасини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўрмоқда.
Тожикистон ҳукуматининг Афғонистондаги янги ҳукуматга нисбатан кескин позицияси икки давлат ўртасидаги зиддиятнинг кучайишига олиб келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар