Марказий Африка Республикаси (МАР) армияси ва россиялик “ҳарбий маслаҳатчилар” инсёнларни бостириш чоғида инсон ҳуқуқларини бузган. Бу ҳақда МАР Адлия вазири Арно Жубайе-Абазене маълум қилди.
У маҳаллий ҳарбийлар ва “россиялик маслаҳатчилар”нинг айбларини тан олган бўлса-да, асосий жавобгарликни исёнчиларга юклади. Шунингдек, вазир БМТнинг МАРни барқарорлаштириш бўйича Кўп тармоқли комплекс миссияси аскарлари ҳам зўравонликларга қўл урганини айтди.
Арно Жубайе-Абазененинг сўзларига кўра, жиноят қилган маҳаллий аскарлар МАР қонунларига кўра жавобгарликка тортилади, “кўк каскалилар”ни эса тегишли давлатлар жавобгарликка тортиши лозим.
Жорий йил мартида БМТ экспертлар гуруҳи россиялик ёлланма жангчиларни МАРда инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузишда айблаган эди. Гуруҳ тайёрлаган ҳисоботда қайд этилишича, россияликлар тергов пайтида қийноққа солиш, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва тинч алоҳини қувиш билан шуғулланган. Бу ҳолатларда “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангчилари ҳамда Sewa Security Services ва Lobaye Invest Sarlu қўриқлаш компанияси ходимларининг қўли борлиги айтилди.
Москва МАРда фақатгина 1135 нафар “россиялик ҳарбий маслаҳатчи” борлигини билдирган.
“Вагнер” жангчилари МАРда нималар билан шуғулланганини аниқлаш учун 2018 йилда у ерга борган россиялик журналистлар Кирилл Радченко, Александр Расторгуев ва Орхан Жамол ўлдириб кетилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?