Ҳарбий эксперт F-35 қирувчи самолёти нега АҚШнинг энг ёмон самолётлари сафидан жой олгани ҳақида фикр юритади.
Яқинда рўй берган серияли "гипертовушли" муваффақиятсизликларга қарамай, АҚШнинг юқори технологияли қуроллари тараққиёти ҳалокатини F-35 Lightning II қирувчи самолёти жуда ёрқин акс эттиради. У америкалик мутахассилар томонидан энг ёмон самолётлар бешлигига киритилган.
АҚШ ҳарбий таҳлилчилари муваффақиятсизликка учраган авиацион лойиҳалар рўйхатини тузишди, улар орасида бешинчи авлод қирувчиси F-35 Lightning II (Яшин) ҳақли равишда Пентагон тарихидаги энг ёмон самолётлар бешлигидан ўрин олди. Шунингдек, "қанотли омадсизлар" сафидан американинг Convair F-102 Delta Dagger, Grumman F-11 Tiger, Vought F7U Cutlass ва Bell P-59 Airacome самолётлари ўрин олди. Улар турли вақтларда АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг умидларини пучга чиқарган.
Илгарироқ Business Insider портали АҚШ армиясининг энг ёмон қуроллари рўйхатига стелс-қирувчи F-35 самолётини киритган эди. Bloomberg агентлиги хабар беришича, Америка “яшинлари” Россия ва Хитой ҳарбий ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа самолётларидан сезиларли даражада ортда қолмоқда. Sputnik ҳам шу жумладан, F-35 самолётининг созлаб бўлмас конструктив камчиликлари, жуда қисқа муддат хизмат қилиши (айтилган муддатдан тўрт баробар қисқа – 2100 учиш соати) ва техник хизмат кўрсатишнинг мураккаблиги (сўнгги кўрсатилган техник хизматдан сўнг "кўринмасларнинг" аксарияти жанговар шайлиги ишдан чиқишига сабаб бўлган эди). Шундай бўлсада, Америка “кўринмаслари” ҳайратлантиришда давом этмоқда.
Пентагон 2025 йилгача 1700 дона F-35 қирувчиларини ҳарбий шай ҳолатга келтиришини эълон қилган эди, аммо 2021 йил сентябрида “Яшин” расман серияли ишлаб чиқаришга муносиб кўрилмади. АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари бугунги кунда 300 дона F-35 қирувчи самолётидан фойдаланади, янги ҳарбий машиналарни ишлаб чиқариш эса атайин кескин камайтирилмоқда – 2023 йилда ва ундан кейин 156 дона ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Қиймати 1,4 триллион долларга тенг сўниб бораётган лойиҳани америкалик мутахассислар аллақачон “миллий фожеа” сифатида баҳолашган. АҚШ армияси, ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳарбий денгиз кучларининг юқори технологияли қуроллари мавҳум таназзулга юз тутаётгани кузатилмоқда.
Ножанговар авлод
Пентагон F-35 самолётини расман ишлаб чиқаришни ортга суриши биринчи марта бўлаётгани йўқ, бошқача айтганда, америкалик учувчилар ва иттифоқчилар расман охиригача етказилмаган самолётлар (тобутлар)да учишмоқда, маркетингнинг бу тизими эса беихтиёр ҳайратларга сабаб бўлмоқда. F-35 қирувчисининг эксплутацион харажатлари соатига тахминан 35 000 долларни ташкил этади. Умумий ҳисобда 700 та шундай самолётга эга америкаликлар ва чет эллик буюртмачилар бугунги кунда ишончлироқ ва кам харажатлироқ самолётларни излашмоқда.
АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари келгусида F-35A қирувчисида янги, янада қудратли ва иқтисодий жиҳатдан камхарж двигателларни қўллашни мақсад қилмоқда - бу Adaptive Engine Transition Program дастуридан бўлиб, у F-35C (ҲДК) и F-35B (Денгиз пиёдаси) учун мўлжалланган модификациялар ўлчамларига тўғри келмайди. Агар ҳарбий ҳаво кучлари двигателни интеграция қилса, бу F-35 парки харажатларини кескин оширади, чунки мутахассислар бир вақтнинг ўзида турли деталлар ва жиҳозларга эга икки турдаги двигателга хизмат кўрсатишига тўғри келади. АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари вазири Фрэнк Кендалл 2025 йилда F-35 қирувчисининг харажатлари учиш соати 25000 долларга туширилишига ишончсизлик билан қарайди. Шу тариқа “Яшин”дан тинчлик мақсадида фойдаланиш кичикроқ уруш харажатларидан ҳам ортиб тушмоқда.
“Кўринмас”нинг жанговар самарадорлиги на Пентагон, на АҚШнинг ҳарбий можаролар ҳудудларидаги иттифоқчилари томонидан расман тасдиқланмаган. Аксинча, 2017 йилда (Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва Мудофаа вазири Авигдор Либерман билан музокаралар ўтказиш учун келган кун) Суриядаги авиазарбалар пайтида Исроил ҲҲКга тегишли F-35 самолёти Суриянинг Россияда ишлаб чиқарилган С-200 “Ер-ҳаво” ЗРМ ракетаси томонидан уриб туширилган. Ўшанда исроилликлар F-35 ҳавода қуш билан тўқнашиб ҳалокатга учрагани ҳақида баёнот берган, аммо фотосуратлар билан бу версияни тасдиқлашмади. Россия ва Туркиянинг ҳаводан ҳужумга қарши тизимлари мутахассислари томонидан “Яшин”нинг радарларда кўриниши бир неча бор тасдиқланган. Ўз-ўзидан бу АҚШ технологияси инқирозини англатади.
Эслатиб ўтаман – америкаликларнинг яна бир шов-шувли лойиҳаси – бешинчи авлод F-22 Raptor қирувчиси 1981 йилдан буён шу қадар узоқ такомиллаштирилдики, жараён тугагунга қадар кўплаб параметрлар бўйича эскирди. Бошида АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари 750 дона F-22 қирувчисини олишни режалаштирган эди (ҳар бири 35 млн доллар), 1997 йилда Америка маъмурияти буюртмани 339тага, 2003 йилда эса 277тагача қисқартирди. Натижада бор-йўғи 187та қирувчи ишлаб чиқарилди, F-22 Raptor самолётларини ишлаб чиқариш эса тўхтатилди. Афтидан, тарих қайтарилмоқда, аммо америкаликлар бундан асло хижолатда эмас. АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари “ҳавода муқаррар устунликка эришиш” ҳақида баландпарвоз режалар тузмоқда.
Физика қонунларига зид равишда
Америкалик олий мартабали ҳарбий қўмондон Марк Келли куни кеча сўнгги 20 йилда АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари “қулай муҳитда” жанговар ҳаракатлар учун оптималлаштирилгани ва “энг катта душман” – Хитой билан низоларда ғалаба қозониш учун инқилобий ўзгаришлар талаб қилиниши ҳақида гапирди. Келлига кўра, "Хитой ҳарбий кучлари ва тизими шундай тузилганки, жангнинг илк 30 дақиқасидаёқ сўнгги 30 йилда бизнинг Яқин Шарқдаги йўқотишларимиздан кўпроқ йўқотиш бериши керак. Шу ўринда, айтиш керак-ки, Хитой АҚШга нисбатан тинчлик кайфиятида, аммо америкаликларни бу қизиқтирмайди.
Генерал Келлининг қайд этишича, Россия Қримни “бирорта ўқ отмасдан” "босиб олган" бўлса, Хитой эса шу тарзда Жануби Хитой денгизининг бир қисмига даъво қилди, чунки рақибларнинг ривожланган ҳаводан ҳужумга қарши мудофа тизимлари туфайли АҚШ бундай вазиятларга қарши курашиши қийинлашди. Жаҳонда устунликни қайтариш мақсадида АҚШ ўзининг ҳарбий ҳаво кучлари ёрдамида “баҳсталаб суверен ҳаво майдонига” кириш имкониятига эга бўлмоғи лозим. Афғонистондаги 20 йиллик омадсиз ҳарбий жангларидан сабоқ чиқармаган америкаликлар ҳали ҳам ҳеч нарсани англамаган кўринади, янги урушга тайёрланмоқда.
Генерал Келлининг фикрига кўра, бугунги кунда ишлаб чиқирилиши охирига етказилмаган Америка қирувчилари яқин келажакда НАТО ҳарбий кучлари катта йўқотишларсиз кира олмайдиган A2/AD (Anti-Access/Area-Denial ўта хавфли ҳудудларига кириб, рақибнинг барча ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари, авиацияси ва муҳим объектларини ишдан чиқаради.
Американинг олтинчи авлод Next Generation Air Dominance программаси олдига бутун бошли интеграциялашган тизим: учувчилар томонидан бошқариладиган самолётлар, учувчисиз қурилмалар, космик аппаратлар ва киберплатформани шакллантириш режаси қўйилган. Ўлмасак, кўрамиз.
Ушбу юқори технологияли лойиҳада деярли янгилик йўқ. Шунчаки, кўпқутбли дунёдаги реалликка қарама қарши “америкача устуворлик” ва жаҳонда ҳукмронлик ўрнатиш ҳақидаги эски қарашлар бўй кўрсатмоқда. Аммо АҚШнинг ишончсиз F-35 қирувчилари ва ёмон учадиган (синов учишларида) гипертовушли ракеталари сурункали тарзда технологик ортда қолаётганидан далолат бермоқда. Бир сўз билан айтганда, илоҳий куч "сузағон сигирни шохсиз қолдирмоқда".
Александр Хроленко
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?