Кобулдаги масжид ёнида портлаш содир бўлди: қурбонлар кўп

Кобулдаги масжид ёнида портлаш содир бўлди: қурбонлар кўп
Фото: «Ria.ru»
Афғонистон пойтахтидаги Идгах масжиди яқинида содир бўлган портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, уч киши яраланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Кари Саид Хостига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

«Толибон» ҳаракати берган маълумотларга кўра, қурбонлар сони саккиз нафарга етди. Яна 20 киши яраланган. РИА Новости суҳбатдошининг айтишича, маълумотлар ўзгариши мумкин.

Аввалроқ Афғонистон муваққат ҳукумати маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиулла Мужоҳид Кобулдаги масжид яқинидаги портлашда тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Ички ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан уч киши ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар