00:30 / 04.10.2021
1 804

Кобулда содир этилган терактда 12 киши ҳалок бўлди

Кобулда содир этилган терактда 12 киши ҳалок бўлди
Фото: AP
Афғонистон пойтахти Кобулдаги Идгоҳ масжиди ёнида оломон орасида кучли портлаш содир этилди. ToloNews телеканалининг хабар беришича, портлаш “Толибон” расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид онасининг жаноза маросими вақтида юз берган. Бунинг оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 32 киши жароҳат олган.

Тахмин қилинишича, портлашдан кейин толиблар ва “ИШИД-Хуросон” террорчи гуруҳи жангарилари ўртасида отишма юз берган. Маълумотларга кўра, терактга алоқадорликда гумон қилиниб 3 киши қўлга олинган.

Таъкидланишича, масжид Кобулда йириклиги бўйича иккинчи рақамли масжид ҳисобланади.

18 ва 19 сентябрда Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида ҳам бир қатор портлашлар содир этилганди. Ҳодиса оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган. Хабарларга кўра, портлашлар учун жавобгарликни “ИШИД-Хуросон” ўз зиммасига олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кобулда содир этилган терактда 12 киши ҳалок бўлди