23:55 / 04.10.2021
2 163

«Толибон» Кобулдаги ИШИД марказини йўқ қилганини эълон қилди

«Толибон» Кобулдаги ИШИД марказини йўқ қилганини эълон қилди
“Толибон” кучлари томонидан Кобулда ўтказилган операция давомида ИШИДнинг барча гуруҳлари тугатилди. Бу ҳақда Ҳаракатнинг Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид бугун, 4 октабрда маълум қилди. Унинг айтишича, кеча тунда Кобулнинг 17-туманида операция бошланган, унинг давомида ИШИД маркази вайрон қилинган.

«У ерда бўлган барча ИШИД жангарилари ўлдирилган», деган Мужоҳид, бироқ уларнинг сонини аниқ айтмаган.

Шунингдек, бу ҳудудда яшовчи одамлар TOLOnews телеканалига кеча портлашлар ва ўқ овозлари эшитилганини айтишган. Вазиятни кузатаётган Телеграм каналлари кечаси Кобулнинг ҳамма жойларида ҳақиқий жанглар бўлганини хабар қилади.

Олдин хабар берганимиздек, кеча Кобулда, Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг онасининг жаноза намози ўтказилган Идгоҳ масжиди рўй берган. Портлашдан сўнг “Толибон” ва ИШИДнинг бир бўлаги ҳисобланган “Хуросон исломий давлати» жангарилари ўртасида отишма бошланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Кобулдаги ИШИД марказини йўқ қилганини эълон қилди