Фото: AFP
Буюк Британия ва Норвегияни яшил электр энергия алмашиш учун боғлайдиган узунлиги 725 километрли сувости кабели фойдаланишга топширилди, деб хабар берди Би-Би-Си.
Шимолий денгиз туби бўйлаб тортилган кабель Англия шимолидаги Блит ва Норвегиянинг Квиллдал қишлоқларини бир-бирига боғлади.
Британиянинг National Grid энергетика компанияси баёнотида айтилишича, кабель тўлиқ 1400 мегаватт қувват билан ишлаганда 1,4 миллионта уйни электр энергияси билан таъминлайди.
National Grid Ventures компанияси президенти Корди O'Ҳаранинг сўзларига кўра, лойиҳа “муҳандислик санъатининг дурдонаси” бўлди.
Қайд этилишича, Норвегиянинг Statnett энергетика компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳанинг қиймати 1,6 млрд еврони ташкил этади.
Британия Белгия, Франция ва Нидерландия билан ҳам сувости кабеллари орқали боғланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди