11:11 / 05.10.2021
1 764

«Путиннинг атрофидаги кишиларда яширинча орттирилган бойликни кўрмадик» — Песков

«Путиннинг атрофидаги кишиларда яширинча орттирилган бойликни кўрмадик» — Песков
Фото: «РИА Новости»
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков дунё сиёсатчиларининг молиявий жиноятларини фош этувчи «Пандора архиви» (The Pandora Papers) номи остида нашр этилган энг йирик офшор ҳужжатлар тўплами юзасидан изоҳ берди.

Суриштирувчи-журналистларнинг фикрича, ҳужжатда Владимир Путиннинг атрофидаги кишилар ҳам бор. Песковнинг сўзларига кўра, Кремль нашрларда ҳақиқий далилларни кўрмаган ва уларни текширув ўтказиш учун сабаб деб ҳисобламайди.

«Биз у ерда яширин мол-мулкни кўрмадик. Ҳозирча бирорта аҳамиятга молик нарсага дуч келмадик. Ҳақиқатан ҳам диққатни тортадиган ягона нарса эса қайси давлатнинг энг катта бўшлиқларга эга экани — бу АҚШ. Ҳозирча гап ушбу аллақандай баёнотлар ҳақида кетаётган бўлса-да, уларнинг нимага асослангани тушунарсиз. Бу эса, шубҳасиз, текширув ўтказишга сабаб бўла олмайди», — деди Песков.

Бу орада Буюк Британия ҳукумати «Пандора архиви»да келтирилгани маълумотларни ўрганиб чиқмоқчилигини маълум қилди. Қироллик молия вазири Риши Сунакнинг айтишича, Буюк Британия солиқ органлари молиявий ҳужжатларни текшириб чиқади.

Шу билан бирга, вазирнинг сўзларига кўра, «маълумотлар эндигина пайдо бўлганини ҳисобга олган ҳолда, уларга изоҳ бериш қийин». «Албатта, Буюк Британиянинг солиқ ва божхона бошқармаси (HM Revenue & Customs, HMRC) бу маълумотларни диққат билан кўриб чиқади», — деб қўшимча қилди Сунак.

3 октябрь куни Вашингтондаги Халқаро тадқиқот журналистикаси консорциуми (ICIJ) бутун дунё раҳбарлари, сиёсатчилари ва миллиардерларининг махфий бойликлари ҳамда молиявий ҳужжатларини фош этувчи «Пандора архивлари» ҳисоботини тақдим этди. У 11,9 миллион махфий ҳужжатларга асосланган. Ҳужжатларни таҳлил қилишда BBC, The Washington Post, Le Monde ва бошқа 150 оммавий ахборот воситасининг 600 дан ортиқ журналисти иштирок этган.

Россияликлардан ушбу архивда Владимир Путиннинг ўртоғи ва президентнинг учинчи қизини дунёга келтиргани тахмин қилинадиган Светлана Кривоногих эслаб ўтилган. Шунингдек, «Первий канал» бош директори Константин Эрнст, «Ростех» оиласи раҳбари Сергей Чемезов, Президент администрацияси раҳбари Антон Вайно ҳамда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг куёви Александр Винокуровга алоқадор маълумотлар ҳам ушбу архивда мавжуд. Журналистлар Винокуровнинг бир нечта Виржиня офшорларидаги иштирок этгани ва Исроил фуқаролигига эга эканлигини аниқлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Путиннинг атрофидаги кишиларда яширинча орттирилган бойликни кўрмадик» — Песков