Фото: «РИА Новости»
Афғонистонда муваққат ҳукумат тузган «Толибон» ҳаракатнинг 34 аъзосини давлат лавозимларига, жумладан, бир кишини вазирликка тайинлади. Тегишли қарор ҳаракат вакили, ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳиднинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган, деб ёзади «ТАСС».
Ҳужжатга кўра, тасдиқланган ҳар бир лавозимга «Толибон»нинг фақат диний унвонга эга вакиллари тайинланган: тўрт нафар қори, 16 мулла ва 14 мавлавий (махсус диний таълим олган муллалар).
Хусусан, мулла Абдумажид Охунд шаҳидлар ва ногиронлар масалалари бўйича вазир лавозимини эгаллади ва шу тариқа сентябрь ойида тузилган муваққат ҳукуматнинг 23-аъзосига айланди. Мавлави Абдукабир бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Мавлавий Мати ул-Ҳаққ Афғонистон Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари бўлди, ҳаракатнинг асосчиларидан бири, яқинда мамлакатда оммавий қатл қилиш амалиёти қайта тикланганини эълон қилган мулла Нуруддин Туробий эса унинг ўринбосари бўлди.
Қолган толиблар асосан вилоят маъмуриятлари раҳбарлари ёки уларнинг ўринбосарлари лавозимларига тайинланган. Қарор «Толибон» олий раҳбари Мавлави Ҳайбатулла Охундзода томонидан маъқулланган.
Маҳаллий матбуот қайд этишича, янги тайинланган 34 амалдорнинг деярли ҳаммаси пуштунлар, яъни Афғонистондаги энг катта этник гуруҳ вакилларидир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди