Трампнинг рафиқаси ва қизи Оқ уйда қандай лақаб билан аталгани маълум бўлди

Трампнинг рафиқаси ва қизи Оқ уйда қандай лақаб билан аталгани маълум бўлди
Фото: Reuters
АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Меланияни Оқ уйда Рапунсел деб аташган. Бу ҳақда АҚШ маъмуриятининг собиқ матбуот котиби Стефани Гришем ёзган китобга асосланиб, Bussines Insider хабар берди.

Стефани Гришем ўз китобида шундай дейди: «Мен ҳозир Трамп даврида Оқ уйда кўрганларим ҳақида саволларингизга жавоб бераман. Трамп маъмурияти ходимлари АҚШнинг биринчи хонимини Рапунсел деб атаганига сабаб у ўз вазифаларини эътиборсиз қолдириб, Оқ уйдан деярли чиқмасди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Меланияни ота-онаси ёки ўғли Баррон билан бирга асосан маъмурий саройдан топиш мумкин эди».

Гришамнинг таъкидлашича, Мелания кўп вақтини фотоальбомлар устида ишлашга сарфлаган. Китобнинг 5 октябрда чиқарилган парчасида айтилишича, фотоальбомлар Меланиянинг «иккинчи фарзанди» эди.

Бундан ташқари, Америка собиқ раҳбарининг қизи Иванка ва унинг эри Жаредга стажёрлар лақаби берилган. Гришемнинг такидлашича, Оқ уй ходимлари ушбу жуфтликни «ҳамма нарсадан хабардор» кишилар деб ҳисобларди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар