16:46 / 06.10.2021
1 562

Британия дипломатлари Кобулда «Толибон» билан музокара ўтказди

Британия дипломатлари Кобулда «Толибон» билан музокара ўтказди
Фото: Twitter
Британия дипломатлари Кобулда «Толибон» ҳукумати расмийлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Афғонистон бўйича махсус элчи Саймон Гасс ва Буюк Британия элчихонаси вакили Мартин Лонгден «Толибон» раҳбарлари билан учрашиб, Афғонистон гуманитар инқирозга қарши курашаётган бир пайтда, мамлакатга қандай ёрдам кераклигини муҳокама қилган.

Reuters хабарига кўра, музокаралар кучайиб бораётган гуманитар инқироз, хавфсизлик ва терроризм масалалари бўйича олиб борилган. Шунингдек, Буюк Британия ва Афғонистон фуқаролари учун хавфсиз ҳаракатланиш ва аёллар ҳуқуқлари масалалари ҳам муҳокама қилинган.

«Толибон» Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдуқаҳар Балхийнинг маълум қилишича, толиблар «конструктив муносабатлар» тарафдори, унинг қўшимча қилишича, «учрашув икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларни тиклашнинг батафсил муҳокамасига бағишланганини».

«Бу музокараларнинг биринчи кунлари ва орамизда келишмовчиликлар бўлиши табиий ҳол. Бироқ олдинда Афғонистонни ҳеч қандай мураккаб вазифалар кутмаяпти», — дейди Лонгден.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия дипломатлари Кобулда «Толибон» билан музокара ўтказди