Фото: «Ferra.ru»
Хитойда 1 сентябрдан «болаларнинг жисмоний ва руҳан соғломлигини ҳимоялаш» қоидалари кучга кирди, деб ёзмоқда «Ferra.ru».
Эндиликда барча вояга етмаганларга ҳафтасига фақат 3 соатгача онлайн ўйинлар ўйнашига рухсат берилади: жумадан якшанбагача бир соатдан ҳамда байрамларда икки соатгача.
Қоидаларга риоя қилиниши махсус сайт ёрдамида назорат қилинади: исталган фойдаланувчи ўйин сервислари устидан шу ерда шикоят қолдириши мумкин.
Манбага кўра, янги қоидалар вояга етмаганларни ўйинларга қарамликдан ҳимоялаш мақсадида ХХР матбуот ва нашр ишлари давлат бошқармаси томонидан қабул қилинган. Бу ҳужжатда келтирилишича, барча ўйинлар пройвайдерларига ўз ресурсларидан фойдаланувчи болалар ва ўсмирлар учун жумадан якшанбагача бўлган оралиқда кунига бир соатгача, байрамларда икки соатгача вақт чеклови жорий этиш мажбурияти юкланган.
Геймерларнинг шахсий маълумотлари ҳаққонийлиги, ёшини яшириш мақсадида фейк аккаунтлардан фойдаланишини текшириш вазифаси ва жавобгарлиги ҳам провайдерларга юкланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди