Литва Олий Кенгашининг собиқ раиси Витаутас Ландсбергис Қримнинг Украинага «қайтиши» шарти ҳақида маълум қилди. Сиёсатчининг интервюси Украинанинг «День» нашрида чоп этилган.
«Менимча, Украина расмийлари, биз Қримни тез орада қайтариб одамиз, дея маълум қилишди. Аммо бу «тез орада» ёки «яқинда эмас» фақат Россиянинг парчаланиши билан келади, ундан олдинроқ эмас. Россия барча ядровий бомбалари билан ҳеч қачон Қримдан воз кечмайди», - деди Ландсбергис.
Шу билан бирга, «барча империяларнинг охири бор», жумладан Россия «учинчи марта» парчаланишига юз тутади, дея башорат қилади сиёсатчи.
Ландсбергис — Литванинг СССР таркибидан ажралиб чиқишининг асосий ташаббускорларидан бири. У 1990 йил 10 мартда, қонуний мустақиллик эълон қилинишидан олдин, Литва Республикаси Олий Кенгаши раиси лавозимини эгаллаган.
1991 йил 9 февралда Литвада республиканинг мустақиллиги масаласи бўйича умумхалқ сўрови ўтказилган. Сўровнома иштирокчиларининг 90 фоиздан ортиғи СССР таркибидан чиқиш тарафдори бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)