10:10 / 08.10.2021
2 010

Беш ой ичида 26 килограммга озган эркак ўз сирини очди

Беш ой ичида 26 килограммга озган эркак ўз сирини очди
Ортиқча вазнли 34 ёшли ҳиндистонлик Суйог Савант беш ой ичида 26 килограмм йўқотишга муваффақ бўлди. У қандай қилиб бундай натижага эришганини Times of India нашрига сўзлаб берган.

Кадрлар бўйича мутахассис бўлиб ишлайдиган Савантнинг айтишича, у бир неча бор вазн йўқотишни хоҳлаган, лекин бунга жиддий ҳаракат қилмаган ва шунинг учун ҳеч нарсага эриша олмаган. У COVID-19 тарқалгандан кейингина иккиланмасликка қарор қилди.

Бу вақтга келиб, унинг вазни 108 килограмм, бўйи 173 сантиметр эди.

Ортиқча вазнни йўқотиш учун у овқатланишни яхшилашни ва жисмоний фаолликни оширди. Ҳинд ўз тактикасини тасвирлаб берди: у овқат порцияси ҳажмини диққат билан кузатишни, аниқ белгиланган вақтда овқатланишни ва овқатни яхшилаб чайнаб, истеъмол қилишни бошлади.

Шу билан бирга, у уй машқларини бошлади. Тўрт ой ўтгач, Савант мушак машқларига ўтган. Ҳиндистонлик, вазн йўқотишда қатъият зарурлигини таъкидлаб ўтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беш ой ичида 26 килограммга озган эркак ўз сирини очди