Фото: «Zarubejom.ru»
Япония пойтахти ҳудудидаги зилзила оқибатида камида 16 киши шикастланди, дея хабар берди ҳукумат бош котиби Хирокадзу Мацуно.
«Биз маълумот тўплашни давом эттирмоқдамиз», — деди у матбуот анжуманида.
NHK телеканалининг хабар беришича, жароҳатланганлар сони аллақачон 22 кишига етган. Улардан камида учтаси Токио ва Сайтама префектураларида, чамаси тўққизтаси Чиба префектурасида ва яна етти киши Канагава префектурасида қайд этилган.
Пайшанба куни кечқурун Японияда кучли зилзила содир бўлди. Дастлаб унинг кучи 6,1 га тенг эди, лекин кейин 5,9 га тушди. Зилзила 47 та префектуранинг 26 тасида сезилган.
Қурбонлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмади.
Ёнғинлар ва сув қувурларининг узилиши ҳақида хабарлар бор. Ер силкинишлари, шунингдек, Токио метроси ва «Синкансэн» тезюрар поездлари ҳаракатини вақтинча тўхтатди. Ҳозир барча йўналишларда транспорт деярли тўлиқ тикланди. Пойтахт ҳудудида жойлашган аэропортларга зарар етмаган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)