22:33 / 08.10.2021
2 026

Грузиянинг Батуми шаҳрида 5 қаватли уй қулаб тушди (фото)

Грузиянинг Батуми шаҳрида 5 қаватли уй қулаб тушди (фото)
Грузиянинг Батуми шаҳри марказида беш қаватли турар жой биносининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда маҳаллий Batumelebi агентлиги хабар берди.


Хабарга кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 12:00 атрофида (Тошкент вақти билан 13:00) шаҳар марказидаги 26 май кўчасида содир бўлган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бино қулашидан олдин газ ўчиб қолган. Ҳозир воқеа жойида тез ёрдам, полиция ва махсус техника иш олиб бормоқда. Қутқарувчилар турар жойда яшовчи одамларни эвакуация қилмоқда.

Шунингдек, қулаш натижасида вайроналар остида 12 тага яқин машина қолиб кетган. Агентлик маълумотига кўра, олти-етти ёшлардаги бола вайроналар орасидан қутқариб олинган, кейинчалик у касалхонага ётқизилган. ОАВ хабарига кўра, қутқарувчилар яна бир кишини чиқариб олган ва касалхонага жўнатган, учинчи бўлиб эса ҳодисада омон қолган янги туғилган чақалоқ олиб чиқилган.

Грузия Биринчи каналига кўра, мамлакат Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан тергов ишларини бошлаб юборган. Вазирлик маҳаллий аҳоли ва ОАВ вакилларини полиция кўрсатмаларига ва хавфсизлик стандартларига риоя қилишга чақирди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари хавфсизлик чораси сифатида воқеа жойига яқин ҳудудни ўраб қўйди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Грузиянинг Батуми шаҳрида 5 қаватли уй қулаб тушди (фото)