Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Космодром қурилишида қанча ўзбекистонлик ишлаши ҳақида маълумот берди.
Пилот лойиҳа бўйича ўзбекистонлик қурувчиларининг қарийб 10 фоизи "Восточний" космодроми қурилишида иштирок этади.
Бу ҳақда Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ирек Файзуллин маълум қилди.
"Мен ҳозир аниқ рақамни эслай олмайман, лекин улар тахминан 10 минг кишилар орасида 1 мингга яқини белгиланди. Икки компания - ПСО “Қозон” ва “Кроcус” космодромда қурилиш олиб бормоқда”, - деди Файзуллин.
Июл ойи охирида 140 нафарга яқин ўзбекистонлик Амур вилоятидаги "Восточний" космодроми қурилиш ишларига кетди.
Куни кеча яна юз нафардан ортиқ киши жўнаб кетди.
"Тошкент ва Самарқанддан танлов ва тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган республиканинг 107 нафар фуқароси Россиянинг Амур вилоятидаги космодром қурилиш майдончаларига ишлаш учун жўнаб кетди", - дейилган Ташқи миграция агентлиги хабарида.
Фуқароларни иш жойига етиб бориш (транспорт), ишлаш учун рухсатномаси (патент) ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?