Фото: pahomepage.com
Қирғизистоннинг Вашингтондаги элчиси Бактибек Аманбаев АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашув чоғида Пенсилвания штатида Қирғизистон фуқаросининг полициячилар томонидан отиб ташланиши ҳолати бўйича батафсил суриштирув ўтказилиши кераклигини айтди.
Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, шунингдек, “Пенсилвания штати полиция департаменти билан ҳам музокаралар ўтказилди”.
Мазкур масала вазирлик ва Қирғизистоннинг АҚШдаги элчихонаси назоратида турибди, дейилади хабарда.
5 октябр куни Пенсилвания штатида 28 ёшли Қирғизистон фуқароси полиция томонидан ўқ узилиши оқибатида ҳалок бўлган.
Қирғизистон элчихонаси АҚШ давлат департаменти ва ички хавфсизлик вазирлигига ушбу ҳолатни ўрганиш бўйича сўров юборган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?