Фото: Global Look Press/Dominika Zarzycka
6 октябр куни коррупция иши бўйича суриштирув доирасида Курцнинг бир неча маслаҳатчилари иш кабинетларида тинтувлар ўтказилгани маълум бўлганди. Австрия канцлери Себастян Курц коррупция иши бўйича суриштирув фонида истеъфога чиқишини эълон қилди.
Мамлакат ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг канцлер вазифасини вақтинча бажариб туради.
Шу билан бирга, Курц Австрия халқ партияси раҳбарлигида қолади.
6 октябр куни коррупция иши бўйича суриштирув доирасида Курцнинг бир неча маслаҳатчилари иш кабинетларида тинтувлар ўтказилгани маълум бўлганди.
Гумонланувчилар рўйхатидан маслаҳатчи Штефан Штайнер, ОАВ билан ишлаш бўйича масъул Гералд Фляйшманн, молия вазирлиги бош котиби Томас Шмидт, бир неча нафар матбуот котиблари ва собиқ расмий шахслар ўрин олган.
Тергов фикрига кўра, улар давлат маблағларига сўровномаларнинг ҳукмрон Австрия халқ партияси фойдасига сохталаштирилган натижаларини сотиб олган.
Бундан ташқари, иқтисодиёт ва коррупция ишлари бўйича прокуратура Курцни вазирлар маҳкамаси раҳбарининг коалициясини пароканда қилган ва муддатидан сайловлар ўтказилишига олиб келган «Ибица иши» бўйича гумонланувчилар рўйхатига киритган. Қайд этилишича, Себастян Курц аввалги тергов вақтида ёлғон гувоҳлик берганликда гумон қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?